изм
билан улашинг
1. Бошқаришда, бирон-бир ишни бажаришда ва шу кабиларда ихтиёр, эрк.
-
-Якшанба куни тўйи, — деди у биркесарлик қилиб. — Қизнинг изми отада. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қурилишда мен бошлиқман, Бўриев. Маблағ ҳам, одамлар ҳам, жумладан, сиз ҳам менинг измимдасиз. А. Мухтор, Туғилиш
-
Ҳожи бобо дўконнинг измини менга топшириб, ичкарига кириб кетди. Ғ. Ғулом, Шум бола
2. эскирган Амр, фармон; ижозат, рухсат.
-
-Жаноблари ҳам келдилар, — элликбоши ўтирган жойидан эълон қилди ва мирзонинг измини кутди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
изм сўзи қатнашган жумлалар:
Изм бермоқ
-
Хиёл қўзғалмоқчи эди, Дадашев изм бермади. И. Раҳим, Тақдир
Измига солмоқ
-
Механизаторлар машиналарни ўз измига солиб, пахтадан юқори ҳосил олмоқдалар. Газетадан
ИЗМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IZM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
изм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар