изҳор
билан улашинг
Зуҳр этиш, аёнлик ҳолати; билдириш; ифода.
-
Миннатдорлик изҳори.
-
— Рихсивой аканинг ичи қоралигини сезардим-у, бунчалик ошкор изҳорини кўрмагандим, — деди Абдуғофур ота. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Тилим лол, сўзларим ожиздир, бироқ Нурдан пардоз олган чеҳрамда изҳор. Г. Жўраева, Иқбол
изҳор сўзи қатнашган жумлалар:
Изҳор этмоқ (ёки қилмоқ, айламоқ)
-
Мақсадини изҳор этмоқ.
-
Мен ҳар нима бўлса ҳам, ўқишга боришимни изҳор қилдим. С. Айний, Эсдаликлар
-
Севишганлар ўз кўнгилларини тил билан изҳор этмайдилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
У шу жилмайишида ишқини менга изҳор айлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ИЗҲОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IZHOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
изҳор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар