тайинли
билан улашинг
1. Муайян, маълум, аниқ, тайин.
-
Тайинли иш. Тайинли кун.
-
Мажлис тайинли бир фикрга келмасдан тарқапди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Тайинли жавоб ололмаган бойвачча қўрғон эшигига бориб, кучи борича итарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. Арзирли ва мақбул.
-
Тайити иш.
-
Нусратулла рўзғорда қўлини совуқ сувга урмайди, ота мулкига тайинли бир наф қўшган эмас. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Орага тушган совуқ вазиятни йўқотиш учун тайинлироқ сўз қидирар, аммо тилим калимага келмасди. Ў. Хошимов, Хаёлларга бўламан тутқун
3. Ишонса бўладиган, синашта, бурдли.
-
Тайинли одам.
ТАЙИНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYINLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тайинли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар