таёқ
билан улашинг
1. Дарахт шохининг уриш, ҳайдаш ва шу кабилар учун ишлатиладиган бўлаги, ундан махсус ишланган қисми; калтак.
-
Узун таёқ. Қуруқ таёқ.
-
Кал ўликни дарвозага олиб чиқиб, белини боғлаб, қўлига таёқ бериб кетибди. Эртаклар
2. Шундай ёғоч (таёқ)дан тегган зарб.
-
Кимларнинг орқасида таёқ излари, Ҳали ҳам тўлқинланар қон денгизлари. Ғайратий
3. Ҳасса вазифасидаги ёғоч; ҳасса.
-
Оёқ чарчаса, таёқ ярайди. Мақол
-
Ота залварли таёғини қорга ниқтаб босиб, бардам қадам ташларди. С. Анорбоев, Оқсой
таёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Айтилмаган қўноқ — йўнилмаган таёқ
Бояги-бояги — бойхўжанинг таёғи
ТАЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар