тайсалла
билан улашинг
1. Қўрқинқирамоқ, ҳадиксирамоқ, шу ҳолда ўзини орқага олмоқ.
-
— Сиз томонда анови қўчқорлар кўринмадими? —
-
тайсаллаб сўради Сувонжон. С. Анорбоев, Оқсой
-
Жонивор [от] бир-икки қамчидан кейин ҳам олдинга жилиш ўрнига орқасига тисарилиб, тайсалларди. С. Аҳмад, Чўл бургути
2. Орқага судрамоқ, кечиктирмоқ, галга солмоқ.
-
Баъзи бировларимиз уч-тўрт йил нима бўларкин, деб якка рўзғор бўлиб тайсаллаб юрдик. Й. Шам шаров, Инсон қалби қуёшдан ёруғ
-
Даҳо турли-туман важлар айтиб, тайсаллади. Т. Мурод, Қўшиқ
-
Наҳотки, ўзи бажариши керак бўлган ишга енг шимариб киришиш ўрнига тайсалласа?! С. Кароматов, Сўнгги бархан
ТАЙСАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYSALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тайсалла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар