тайёр
билан улашинг
1. Бирор ишга шайланиб, ҳозирланиб турган, шай, ҳозир.
-
Улар [солдатлар] милтиқларини осмонга ўқталиб, ҳар дам отишга тайёр турардилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Бирор нарса, иш учун мойил, рози ҳолатли.
-
Мени қўя беринг, осадими, чопадими — ҳаммасига тайёрман. К. Яшин, Ҳамза
-
Йўлчи шу чоқда қанча ақчаси бўлса ҳам беришга тайёр эди Ойбек, Танланган асарлар
-
Анварга мазкур олий табақаларнинг ҳар қайсиси ҳам ўз қизини бериб, куёв қилишга тайёр! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Салтанат учун қурбон бўлишга ҳам тайёр Мирмуҳсин, Меъмор
3. Ишлатиш, истеъмол ва шу кабилар учун ҳозирлаб қўйилган.
-
Тайёр кийимлар. Тайёр маҳсулотлар.
-
Сутчой тайёр бўлди, сузиб кирайми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ғаввос тайёр аравалардан бирини олиб келди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. сўзлашув тили Юкл. Кучайтириш, таъкид билдиради (асосан, болани ота ёки онага қиёслашда қўлланади).
-
Кичик ўғли тайёр ота-сининг ўзи бўлибди.
тайёр сўзи қатнашган жумлалар:
Тайёр қилмоқ
-
Гўшт, мой солиш учун тоғораларни тозалаб тайёр қилишни буюрди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уй эгаси ажойиб танти хотин, айтганингни тайёр қилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Тайёр ошга баковул
ТАЙЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тайёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар