тайёрла
билан улашинг
1. Тайёр, муҳайё ҳолга келтирмоқ; тахт қилмоқ; ҳозирламоқ.
-
Қишга ўтин тайёрламоқ.
-
Гулнор ҳамма нарсани зумда тайёрлаб, дадасига кўрсатди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Заврак нонушта тайёрлаб, у одам кутиб ўтирганини Меъморга хабар қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
отин бувиларга, эшон ойимларга таҳорат суви тайёрлаш каби юмушлар Гулнорни Йўлчи олдига аста-секин яқинлашувга мажбур қилди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ишлаб юзага келтирмоқ, ҳосил қилмоқ, етиштирмоқ (қурмоқ, пиширмоқ, тикмоқ, ясамоқ ва шу кабилар).
-
Унсин Йўлчи учун ўзи тайёрлаган яхши тагдўзи дўппини кийдирди. Ойбек, Танланган асарлар. Ҳозирги пайтда шифобахш ўсимликлардан дори тайёрлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Газетадан
-
У шу куниёқ эни бир метр, бўйи ярим метрли супа тайёрлади. Газетадан. Чиннининг анъанавий вазифаси идиш-товоқлар, меъморчилик деталлари ва бошқа буюмлар тайёрлашда қўлланишидан иборатдир. Газетадан
3. Ўқитиб, ўргатиб ва бошқалар йўллар билан бирор иш-вазифа учун тайёр қилмоқ; етиштирмоқ.
-
Кадрлар тайёрламоқ. Имтиҳонга тайёрламоқ.
-
Тишченко уни [Малоҳатни] бирмунча вақт шофёрлар курсига тайёрлабди, оқибат киргизиб ҳам қўйибди. А. Қаҳҳор, Жонфиғон
-
Ўттиз бир йигит-қиз Олмазордаги механизаторлар тайёрлайдиган билим юртига бориб ўқиймиз [деди Аъзам]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ТАЙЁРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAYYORLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тайёрла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар