эгизак
билан улашинг
1. Бирга туғилган икки ёки ундан ортиқ бола.
-
Эгизак туғилган болалар.
-
Зуҳрахон Лолахон билан бир онанинг қорнидан талашиб тушган эгизаклардай яқин бўлиб қолишди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
2. айнан Эгиз.
-
Садоқат —асл виждон! Бурчга эгизак! У юракка қадрдон, Ҳаётга безак. Ё. Мирзо
-
Қуёш ва пахта! Булар менинг диёримда эгизак туғилганлар. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Шодлик билан қайғу айни бир вақтда эгизак бўладиган шундай пайтлар ҳам бўлади. Н. Сафаров, Оловли излар
ЭГИЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EGIZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эгизак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар