эгил
билан улашинг
1. Эгмоқ феълининг мажҳул ва ўзлик нисбатлари.
-
Бўйни эгилди. Эгилган таёққа суянма, сени ҳам эгади. Мақол
-
Чивиқ тутган еридан синмайди, эгилган еридан синади. Мақол
2. кўчма Бирор ишга қайишмоқ, бўйни ёр бермоқ.
-
Уй ишига ҳам эгилсанг-чи!
3. Таъзим қилмоқ, бошни хам қилмоқ.
-
Эгилган бошни қилич кесмас. Мақол
-
Атрофдаги одамлар бари пулдор Уларга эгилсанг, бошингни силайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Қуллуқ қилмоқ, ўжарликни қўймоқ.
-
Нобакор укангдан ҳеч хабар оляпсанми? Қийналиб кетса ҳам, эгилай демайди-я! И. Шамшаров, Тошқин
ЭГИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EGIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эгил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар