1. асосан ж. к. билан Юриб ёки силжиб, бирор нарсанинг ичига, ички қисмига ўтмоқ, ўзини ичкари қисмга олмоқ.
Уйга кирмоқ. Ғорга кирмоқ.
Аҳмаджон бўш лаганни дастурхони билан кўтариб, қушбеги кирган эшикдан чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бектемир тездан ўзини пастликка ташлади, югура-югура, ўрмонга кирди. Ойбек, Қуёш қораймас
Йўл устидан чиқиб қолган чаққон калтакесаклар ўқдай отилиб, кавакларга, тош ораларига кириб кетади. А. Қаҳҳор, Мастон
2. Нарсанинг орасига, ички қисмига ёриб, тешиб ўтмоқ, суқилмоқ; санчилмоқ.
Кулига тикан кирди. Ер шундай қаттиқки, қозиқ қоқсанг ҳам кирмайди.
Тош учланган қирраси билан бекнинг бошига тушиб, ярмигача ўйиб кириб кетди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
Аямай найзани уради Икки эмчак ўртасига, Ғарчиллаб найза киради. Гулшанбоғ
3. Ич томонга ботмоқ.
Эрталабдан бери ҳеч нарса емаган молларнинг қоринлари ич-ичига кирган.
Новча, икки лунжи ичига кириб кетган. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Орасидан, қаторидан жой олмоқ; қўшилмоқ.
Бу мақола тўпламнинг иккинчи жилдига кирган.
Иккитасида Азимбойваччанинг оти ёзилиб, кейин ўчирилган, охиргисида мутлақо рўйхатга кирмаган. С. Аҳмад, Ҳукм
Бу касбни қўй, ука, сартарошлик қил девдим, мана у ҳам одам қаторига кириб олди. Гулдаста
5. Иш, хизмат, ўқиш, жамият ва шу кабиларга қабул қилинмоқ; жойлашмоқ.
У даставвал институтга лаборант бўлиб кирди. Партияга кирмоқ. Заводга слесар бўлиб кирмоқ.
Аммо биз ишга кирган одамларни жойларга уларнинг истаги билан эмас, идора эҳтиёжи билан юборамиз. С. Кароматов, Олтин қум
6. Саноқ сон ёки баъзан ёш сўзи билан бирга қўлланиб, шу сон билдирган йилча умр кўрганликни билдиради.
Отам олтмишга кирди. Қиз ўн етти ёшга кирди.
Раҳмат, юзга кир, ували-жували бўл, ўғлим. Ойбек, Танланган асарлар
7. Пайт, ой, фасл билдирувчи сўз, сўз бирикмаси билан қўлланиб, шу пайт ёки фаслнинг бошланишини билдиради.
Ёдгор, умри бино бўлиб, баҳорнинг кириб келишини шу қадар диққат билан кузатмаган экан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кечикиб кирган қиш энди кун сайин совуғини кучайтира бошлаган эди. Ойбек, Танланган асарлар
Кеч кирди. Товуқлар ғира-шира қоронғида пир-пир учиб, бостирма шипидаги қўноққа чиқа бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
Март ўтди, апрел кирди. С. Сиёев, Ёруғлик
8. Айрим отлар билан бирикиб, шу от ифодалаган нарсанинг пайдо бўлиши ёки вужудга кела бошлаганлигини билдиради.
Кўчатлар мевага кирди. Ток ҳосилга кирди. Товуқ тухумга кирди. Юзига ранг кирмоқ.
Июн ойининг охири. Ғўзалар айни гулга кирган вақт. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
Иштаҳага кирди-ю, кулча юзига ранг югурди. К. Яшин, Ҳамза
9. Ўзи бирикиб келган сўз ифодалаган ҳолат, хусусият ва шу кабиларни касб этиш, шунга эга бўлишни билдиради.
Касал уйқуга кирди. Кўм-кўк осмон бирпасда кулранг тусга кирди.
Сиз келсангиз, ҳовлимизга офтоб чиққандай файз киради. К. Яшин, Ҳамза
Уй бекаси ўзининг асл руҳига кирди, жангчиларни қиём ва печене билан меҳмон қилди. Ойбек, Қуёш қораймас
Севгилимни чиройли йигит қиёфасига кириб олган сеҳргар иблис қўлтиқлаб келаётганидан ёниб кетдим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Унинг [Берунийнинг] тартибсиз, жўшқин фикрлари мунтазам бир шаклга кириб, вояга етди. М. Осим, Жайхун устида булутлар
10. Ўтмоқ, ўтиб ўзлашмоқ.
Бу одатлар қардош халқлардан кирган. Сут билан кирган жон билан чиқар. Мақол
Русча “кандидат”, кандидатура сўзларининг эквивалентлари сифатида эса тожик тилидан кирган номзод (ҳозирги маъносида) сўзи қўлланади. ЎТА
11. Айрим сўзлар (масалан, сезги аъзоларини билдирувчи қулоқ, бурун каби сўзлар) билан қўлланганда, нарсанинг шу аъзога таъсир этиб, сезги уйғотишини билдиради.
Гулнинг ҳиди бурнига кирмоқ.
Ўйлайман-у, мияга ҳеч нарса кирмайди. Гулдаста
Авазнинг қулоғига унинг гапи кирмас, у тарсаки егандек, шайх Саъдийнинг шоҳ сатрига тикилиб ўтирарди. С. Сиёев, Ёруғлик
Шу ёшга кириб
Мен шу ёшга кириб, кўпчилик ичида самоварчи, чой деёлган одам эмасман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ақл (ёки ақли) кирмоқ
Бўйим чўзилиб, ақлим кирган сайин кўпроқ ўйлайдиган бўлиб қолдим. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Гапга (ёки сўзга) кирмоқ
Ҳазратқул ювош, нима деса гапга кирадиган боладан бунақа гап чиқишини сира ўйламаган эди, гангиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз
Яхшиям, отасининг сўзига киргани, акс ҳолда, Табибийдек доно, зукко бир устоз, оқил дўстдан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас экан. С. Сиёев, Ёруғлик
Гўрга кирмоқ
Ерга кирмоқ
Сиздай одамга бундай бўҳтон қилгандан кўра ерга кирганим яхши эмасми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Мен чақирсам, баттар уялади, ерга киради, ҳам унинг кўзига қандай қарайман! Ойбек, Танланган асарлар
Домла ер ёрилиб, ерга кириб кетгудек бўлиб турарди. М. Мансуров, Ёмби
Ёнига (ёки қўлтиғига) кирмоқ
Қурбон ота шу ишни бошлаган вақтда унинг ёнига кирадиган одамлар пайдо бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Жонига ора кирмоқ
Ўз танки билан душман зотини абжақ қилган, немис мудофаасини ёриб ўтиб, неча юзлаб жангчиларимиз жонига ора кирган Н. Сафаров, Оловли излар
Бир неча ой отаси бетоб бўлиб қолганда, табиби ҳозиқ уни даволаб, жонига ора кирган эди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
Жон кирмоқ
Шу орада хати бориб қолди-ю, бизга қайта жон кирди. С. Сиёев, Ёруғлик
Нонни еб, сувни ичган болаларга жон кирди. Ж. Шарипов, Хоразм
Жони кирмоқ
Ҳа-ҳа Пирхонада жонинг кирибди-да Мазахўрак бўлиб қопсан-да К. Яшин, Ҳамза
Йўлга кирмоқ
Қонига беланган дадангни кўтариб кирганларида, сен энди йўлга кирган эдинг. Й. Шамшаров, Тошқин
Адолат йўлга кирди дегандан бошлаб, топганини сандиққа ташлади. С. Зуннунова, Олов
Тилга кирмоқ
Шариф дарров уҳ тортиб, тилга кирди: — Хоним, бу осий бандангизни афв этгайсиз С. Сиёев, Ёруғлик
Умар полвон ўйланиб қолди, анчадан кейин тилга кирди. К. Яшин, Ҳамза
Тушига кирмоқ
Товуқнинг тушига дон киради. Нафақа керак бўлса, даромадимнинг ярмини олинг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
У қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқди
Бу гаплар унинг у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетаверди.
Қўлга кирмоқ
Ёни-вери билан қўшилиб, бир танобдан мўл ер қўлга киради. Ойбек, Танланган асарлар
Қўлга кирганда, булбулим учди Баҳром ва Гуландом
КИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.