ғам
билан улашинг
1. Руҳий азоб ҳис-туйғуси, руҳиятдаги шундай ҳолат; қайғу.
-
Азизхон қачонлардан бери дилини эзиб ётган ғамдан қутулгандек, енгил юриб, катта йўлдан кетмоқда эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
юрагида шунча ғамни кўтарган бу бели букик чолни сўз билан юпатишнинг маъносизлигини сезди. Ойбек,Танланган асарлар
-
Изма-из юраркан ғам билан шодлик Газетадан
2. Кўзланган мақсад, иш ва шу кабилар йўлидаги безовталик хатти-ҳаракати, шу ҳақидаги ўй-хаёл; ташвиш.
-
Менинг ҳеч нарсадан ғамим йўқ.
-
Бўтабой Самандаровни туртиб, секин шивирлади: — Нега ўртоқ Сафаровга картошка., ғами тушиб қолди? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Эл-юрт ғамида ранж-у ташвиш чеккан одамнинг йўли равон, дили нурафшон бўлади. Газетадан
ғам сўзи қатнашган жумлалар:
Ғам емоқ
-
Ўламан, деб ғам емайман, айёрлар Ойсулув
-
Аҳмад уйига кириб борганида, Мунира қиш ғамини еб, аччиқ-чучукдан шиша банкаларга консерва ёпаётган экан. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
кампир шўрлик бизнинг ғамимизни еб, даладаги катта қозондан тоғорада овқат ташийдиган бўлди. Ҳ. Назир, Кўкорол чироқлари
ҒАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар