ғалва
билан улашинг
1. Шовқин-сурон кўтариб қилинган жанжал, тўполон.
-
Мунча ғалва қиласан?
-
Нақ ғалвалар бўлардики, қўни-қўшни ўртага тушарди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Қутбиддинов эртагаёқ Суярнинг мактабига бориб, катта ғалва кўтармоқчи бўлди. А. Қаҳҳор, Ўжар
2. Ташвиш келтирувчи нарса, ҳолат; ташвиш.
-
Ғалваси кўп бўлади — ҳали униси касал, ҳали буниси ҳушидан кетган, ўлса, ўлигини саранжомла! У. Исмоилов, Сайланма
-
Бутун ғалваларинг менинг бошимда-ку, яна, нима қилиб ўтирибсиз, дейсан-а! С. Зуннунова, Олов.
ҒАЛВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ALVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғалва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар