эҳтимол
билан улашинг
1. Рўёбга чиқиш, амалга ошиш, юз бериш имконияти; мумкинлик.
-
Қани энди, ҳаётдаги саноқсиз эҳтимолларнинг барчасига жавоб топиш мумкин бўлса. С. Кароматов, Олтин қум. Уни энг қаттиқ қўрқитган нарса
-
бу суратнинг босқинчилар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. модал сўз Балки,..са керак, бўлиши мумкин.
-
Унинг келиши эҳтимол.
-
Шербек ўшанда ҳол сўраб, эҳтимол, хато қилгандир. С. Анорбоев, Оқсой
-
Эҳтимол, хон табибни истаган пайтда топиш осон бўлсин, деб шундай қилгандир. С. Сиёев, Ёруғлик
эҳтимол сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳар эҳтимолга қарши
-
Бели синган сарбоз ҳар эҳтимолга қарши, ерда ётган ўткир қилични олди. Мирмуҳсин, Меъмор
ЭҲТИМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EHTIMOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эҳтимол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар