эҳтиёт
билан улашинг
Номақбул нарса, таъсир ва шу кабилардан сақлаш (сақланиш), унга йўл қўймасликка қаратилган чора, тадбир; хатти-ҳаракат.
-
Ҳовлисида ёки эшигига яқин очиқроқ ерда эҳтиёт юзасидан оғзи тор, ичи кенг бошпана ковланган. Шуҳрат, Шинелли йиллар
эҳтиёт сўзи қатнашган жумлалар:
Эҳтиёт бўлмоқ
-
Ирода билан эҳтиёт бўлиб сўзлашиш кераклигини тушунарди Аҳмад. Ф. Мусажонов, Ҳиммат;
Эҳтиёт тутмоқ
-
ўзингни эҳтиёт тут. Эҳтиёт қилмоқ
-
Қиз — биллур қадаҳ, эҳтиёт қилмасанг, қўлингдан тушиб кетади. Шуҳрат, Шинелли йиллар;
-
Ўқни эҳтиёт қил! Мўлжални аниқ ол! Ҳ. Ғулом, Машъал;
-
Ҳужжатларни эҳтиёт қилмоқ
-
Йигитлар тилло тангаларни кафтларига қўйиб томоша қилишди. Ундан кейин эҳтиёт қилиб, ёнларига солиб қўйишди. Мирмуҳсин, Меъмор
Эҳтиёти шарт
-
Сайфий, эҳтиёти шарт дегандай, қўйнига беш-олти ғазал қистириб келган. С. Сиёев, Ёруғлик
ЭҲТИЁТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EHTIYOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эҳтиёт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар