муборак
билан улашинг
1. Бахт келтирув-чи; хайрли, эзгу, қутлуғ.
-
[Ҳасанали:] --Кўрай-чи, қадамим муборак бўлармикин, — деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Табаррук, муқаддас, азиз.
-
Бектемир халтачани, гўё муборак жойдан келган азиз дўстининг совға-саломи каби, ҳаяжон билан очди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
— Ота, агар муборак тупроғимизда сўнгги инглизнинг шум изини ўчирмасак, Покистон ватанпарварлар учун нопокдир! — деди Аҳмад Ҳусайн. Ойбек, Нур қидириб
3. Табриклаш, қутлаш ибораси.
-
Саруполар муборак.
-
[Ўзбек ойим:] Ўғил муборак бўлсин, болам! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тўрт йил жафо чеккан ватандош ўртоқ, Бу йилги байраминг муборак энди. Ғ. Ғулом
4. Муборак (хотин-қизлар ва баъзан эркаклар исми).
МУБОРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUBORAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МУБОРАК сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МУБОРАК сўзига берилган маънолар
муборак сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
муборак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing