мубтало
билан улашинг
1. Бирор иллат, касаллик ёки кўнгилсиз воқеага дучор бўлган, учраган; гирифтор.
-
[Гули] Нечун туғдинг мени бахти қарони? Балога мубтало мотамсарони? Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Бидъатга ботган мубталоларни кўролмасман. Муштум
2. Мафтун, шайдо, ошиқ.
-
Мубталоман парирўга, кўзи бир маст оҳуга. Я. Маматхонов
-
Ёр васлидан тополмас Эркин дилига таскин. Афсус демакдан ўзга у мубтало на қилсин. Э. Воҳидов
мубтало сўзи қатнашган жумлалар:
Мубтало бўлмоқ
-
Чамамда, ўртоқ Хўжабеков фош қилиш касалига мубтало бўлган кўринади. С. Анорбоев, Оқсой;
-
Лола янглиғ оразингни мен кўриб тасвирда, Мубтало бўлмоқлиғим ёз-миш экан тақдирда. Ҳамза
Мубтало қилмоқ (ёки этмоқ, айламоқ)
-
[Отабекнинг] Умрининг энг қимматли кунларини оғулаган, икки йил бўйи давосиз дардга мубтало қилган ўз онаси эмасмиди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
МУБТАЛО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUBTALO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мубтало сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар