муборакбод
билан улашинг
китобий Табриклаш, қутлаш, қутлов.
-
Муборакбодга бормоқ. Муборакбод учун келмоқ.
-
.бола асраганнинг дарагини эшитган қўни-қўшнилар, узоқ-яқин қариндошлар муборакбодга кела бошлаган эдилар. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Бу сўзларнинг орасида энг ёқимлиси Хонзода бегимнинг муборакбоди бўлди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
муборакбод сўзи қатнашган жумлалар:
Муборакбод қилмоқ (ёки этмоқ, айламоқ)
-
Анвар девонхона саҳнига етганда, ичкаридан каттадан-кичик мирзо, муншийлар янги бошлиқларини муборакбод қилгали ўринларидан қўзғалдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Маҳмуднинг ҳузурига кириб, уни муваффақият билан муборакбод этди. М. Осим, Карвон йўлларида
МУБОРАКБОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUBORAKBOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муборакбод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар