муболаға
билан улашинг
1. ад. Тасвирланаётган ёки таърифланаётган кимса, нарса, ҳодиса ва шу кабиларни ўқувчиларга яққол, таъсирли қилиб етказиш учун уларнинг сифат -ларини орттириб, бўрттириб кўрсатиш; шу мақсадда ишлатилган сўз, ибора; гипербола.
-
Ўзбек мумтоз адабиёти муболағаларга бой.
-
[Анвар:] Агар менга ҳурмат лозим бўлса, муболаға билан эмас, яна такрор айтаман, бир қариндошингиз қаторида такаллуфсиз муомала қилиш билан бўлсин. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Умуман, бўрттириш, ошириб юбориш; лоф.
-
Муболаға қилмоқ.
-
Энди гузар ва йиғинларда мулла Обиднинг кучи ҳақида муболаға бошлайдилар. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Анвар жавобни ўқиб завқланди: — Офарин, Раъно, лекин бировнинг устида ортиқчароқ муболаға қилибсан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
МУБОЛАҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUBOLAG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муболаға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар