қисмат
билан улашинг
1. Гўё олдиндан белгилаб қўйилган, пешонага ёзилган кўргилик; ёзмиш, тақдир.
-
Қадим замонларда одамлар дунёдаги ҳамма нарса қисматга боғлиқ, деб ўйлаганлар. Газетадан
-
Қисмат экан, бу ерларда юрибсиз, уста Журжоний. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳали севишмоқдан шумидир маъно? Фақат азоб бордир қисматда наҳот? Ҳ. Олимжон
-
Ўзгалардек уни ҳам қисмат Олиб келди охир қабрга. Э. Воҳидов.
2. Умуман, бошга тушган кўргилик, кечмиш ҳаёт; аҳвол.
-
Ўша замонда барча илғор фикр ва ақл эгаларининг қисмати бир хил эди. Газетадан
-
Нажмиддин Бухорий, акаси Бойбўрининг зулмидан бошқа юртларга кўчиб кетган Бойсари қисматида ўз қисматини кўриб, кўзларидан ёш чиқиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳақиқатан ҳам Сўлимбекдай қишлоқнинг бошига тушган қисмат кўпларни қаттиқ ранжитган эди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. Ҳаёт-мамот масаласи, тақдир; белгиланган умр, насиба.
-
Бутун ёшлигимиз жангдадир букун, Жангда ечилмоқда севги қисмати. Ҳ. Олимжон
-
Ҳазрат кетиб юборишни ҳам ўйлади-ю, ҳали Жабборбек қисмати ҳал бўлмагани Иброҳимбек кетиб қолганини эслаб, Фузайл махсумга маъноли тикилди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
Ҳасан овчининг қисмати битди, деб тахмин қилган элликбоши уни тезроқ қалъага дикиллатиб олиб боришга ошиқарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
4. эскирган, китобий Қисм, ҳисса, улуш.
-
Қалин қисматини жуда кўп беринг, Не сўраса, берайин, қабул қилинг. Пўлкан шоир
ҚИСМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QISMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қисмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар