қисм
билан улашинг
1. Бутуннинг таркиби, узвий бўлаги ёки ҳиссаси, улуши.
-
Даромаднинг учдан бир қисми. Меҳмонларнинг бир қисми.
-
Хуллас, Туямўйинга келиб, излаб юрган нарсаларимнинг бир қисмини топгандай эдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Йўлнинг қолган қисмига эшак иш берди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Анвар ўзини супанинг қоронғи қисмига олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Бир иш, мажлис, асар ва шу кабиларнинг маълум даражада мустақилликка эга бўлган алоҳида бўлаги; бўлим.
-
Уч қисмдан иборат роман,
-
Институтдаги кечада ҳисобот доклади тугади. Сўнгра бадиий қисм бошланди. Ғайратий, Узоқдаги ёр
-
Моҳидил етиб келганда, тантанали қисм бошланиб қолганди Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Меҳмонлар билан вакилларнинг қизғин табриклари, хайрли тилакларидан кейин кечанинг расмий қисми тугади. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Машина, механизм, иншоот ва шу кабиларни ташкил қилган бўлаклардан ҳар бири; детал.
-
Тракторнинг эҳтиёт қисмлари.
-
Эмин уни [пулемётни] шошилиб қўлига олди-да, бир зумда қисмларини ажратиб, газетага териб қўйди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. ҳарб. Қуролли кучлар таркибидаги алоҳида бўлим, бўлинма ёки бирикма.
-
Миномётчилар қисми. Полкнинг санитария қисми. Қисм командири.
-
Шу чоқ артиллерия қисмлари оғир тўплари билан ўта бошлади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Жароҳатларим битиб кетиши билан яна қисмимга қайтиб бордим. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
ҚИСМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QISM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қисм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар