қисқа
билан улашинг
1. Бўйлама ўлчами, узунлиги унча катта бўлмаган; калта.
-
Қисқа ёғоч. Қисқа юбка. Қисқа йўл. Қисқа сочли аёл. Бўйи қисқа одам. Бўйни қисқа от. Қисқа метражли фильм. Ёғочни узун, темирни қисқа кес. Мақол
-
Икки йўловчининг қисқа соялари катта-кичик тош, турли дашт ўсимликлари устидан эгилиб борар эди. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Салимбойвачча эса, катта йўлга қараганда анча қисқа, ёлғизоёқ йўлдан ўз боғига кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
хушбичим бурун тагида буровга келмаган қундуз мийиқ, иякни жуда ҳам чиройли ўраб олган қора қисқа соқол. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Давомлилиги кичик, узун эмас; ихчам.
-
Қисқа жумла. Қисқа ахборот.
-
Умар Ҳайёмнинг қисқа, лекин сермазмун байтларига сингдирилган ҳаёт фалсафаси буюк, ҳаёт ва дунёдайин бепоён. Газетадан
-
Ўқитувчи қисқа ифодада кўп фикр айта билиш маҳоратига эга бўлмоғи лозим. Р. Усмонов, Одобнома
-
Ёнимда хаёл суриб ўтирган бек: — Борганда биласиз, домла, — деб қисқагина жавоб қилиб қўя қолди. Ҳ. Тулом, Машъал
3. Давомийлиги узун бўлмаган (вақт ҳақида); зид. узун.
-
Қисқа муддат.
-
Ёз кечаси қисқа. Йўлчи бир чимдим ухлаб кўзини очаркан, тонг отган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эндиги муҳим вазифа — ўрим-йиғимни ғоят қисқа фурсатда уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат. Газетадан
қисқа сўзи қатнашган жумлалар:
Қисқа қилмоқ
-
— Қиёмхонингиз қачон келаман, деди? — деб сўради мол дўхтири қисқа қилиб. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
Ақли қисқа
-
Тили узуннинг ақли қисқа. Мақол
-
— Сочи узун, ақли қисқа, — деб хотинини яна жеркигандан кейин Содиқ давом этди С. Айний, Қуллар
Гапнинг қисқаси
-
Гапнинг қисқасини айтинг. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Гапнинг қисқаси анча сарсон бўлдик. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Тили қисқа
Қисқа ўйламоқ
-
Ёшликдан, қисқа ўйлаганликдан у бечораларни анча ташвишга солдингиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қисқароқ ўйлайсиз, Отабек! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қўли қисқа
ҚИСҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QISQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қисқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing