пойла
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарсанинг келишини кутмоқ.
-
Трамвай пойламоқ.
-
Эндигина ўн уч ёшга кирган Усмонжон эса кундузи одамларнинг келишини пойлаб, бир-икки танга пул ишлар С. Зуннунова, Олов
-
Ахир, бу бола тили чиққандан бери дадасини йўқлайди, келишини кутиб, йўлини пойлайди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бекатда чамадонини ёнига қўйиб ўтириб, автобус пойлади. Ёшлик
2. Бирор воқеа ёки ҳодисанинг содир бўлишини, рўй беришини кутмоқ.
-
Ёмғир тинишини пойламоқ.
-
Бошқа уйларда қариндош-уруғлар ва никоҳни пойлаб ётган хотинлар бор эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дошқозонда қайнар сумалак, Онахонлар тонгни пойлайди. Саодат
3. Бирор кимса ёки нарсанинг хавфсизлигини, дахлсизлигини сақламоқ, қўриқламоқ.
-
Нега бойлар уйин пойлаб, Томда шамдек қотамиз! Ҳамза
-
Мингбошининг дарвозасини миршаб пойлаб турибди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Зимдан кузатмоқ, таъқиб қилмоқ; пайида бўлмоқ.
-
Уни бирдан қўрқув босди: гўё аллақандай яширин кўзлар теваракдан уларни пойлаб тургандек сезилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Пойлаб борибсан-да, ҳаммасини кўрибсан-да С. Аҳмад, Сайланма
5. сўзлашув тили Мўлжалга, нишонга олмоқ, мўлжалламоқ.
-
Айиқнинг оёғини пойлаб ўқ узмоқ. Олмани пойлаб тош отмоқ,. Қуённи пойлаб отмоқ.
-
Аждарнинг тўхтаганини пойлаб туриб, яна иккинчи кўзига ёйдан ўқ отиб юборди. М. Маҳмудов, Булбулигўё
пойла сўзи қатнашган жумлалар:
Пайт (ёки фурсат) пойламоқ
-
Куёв билан келин пайт пойлаб, бир-бирларининг атрофида анчагина айланиб юришди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Пайт пойлаб юрарди, мана бугун ўша пайт келди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Фурсат пойлаб, атрофида айланишиб юраверади. Шарқ юлдузи
Гап пойламоқ
-
Гап пойламоқ сиздан лозимми, ахир. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қайси бурчакдадир бекиниб, гап пойлаб ётган Раҳим Тарзанни эргаштириб келди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Оғзини пойламоқ
-
Низом бўлса тўнг, кечгача оғзини пойласанг ҳам, бир сўз чиқмайдиган камгап бола бўлди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Нусратбек ўзини қийнаб юрган саволларга бир йўла нажот топадигандек унинг оғзини пойлади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Қадамини пойламоқ
-
Яхшибоев сассиз кулди. Таърифи шуки, ўлгудай хира, деб ўйлади, касалхонада менга қўшни, қадамимни пойлайди. М. М. Дўст, Лолазор
ПОЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар