пойдевор
билан улашинг
1. Иморат ёки иншоотнинг ост қисми; машина, механизмларнинг асоси.
-
Тош пойдевор. Устун пойдевори.
-
Бир ҳовуч сув айвоннинг пишиқ ғиштдан урилган пойдеворига сачради-да, шимилиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Иморатнинг пойдевори харсанг тошлардан кўтарилди, деворлари синч қилинди. Ёшлик
-
У ҳовлига кириши билан, айвон пойдеворига суянганича, бошини осилтириб ухлаётган онасини кўрди. Т. Малик, Шайтанат
2. кўчма Замин; негиз, база.
-
Меҳнат — роҳатнинг пойдевори. Мақол
-
Инсонни маънавий шахс сифатида шакллантиришда мактаб пойдевор десак бўлади. М. Жўра, Ноширнома
-
Таълимнинг пойдевори билимнинг ҳаётда кераклигини боланинг онгига етказа билишдир. П. Усмонов, Одобнома
-
Ҳар томонлама ўзаро алоқаларимизга пойдевор бўлиб хизмат қилувчи мазкур ҳужжат асосида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора равнақ топаётир. Газетадан
ПОЙДЕВОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYDEVOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пойдевор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар