похол
билан улашинг
1. Буғдой, шоли каби бошоқли ўсимликларнинг дони янчиб олингандан кейин қолган қуруқ пояси.
-
Бир боғ похол.
-
Қорамоллар рациони асосан дағал хашак, похол ва ўсимликлар поясидан иборат эди. Н. Мавлонов, Қорамолчилик
2. Похолдан қилинган (тўшак ёки бошқа нарса).
-
Сўридаги похол устига ҳар ким ўз ўрнини ёза бошлади. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Бир гал Фарғона водийсини кезиб юрганимизда, бизга ҳамроҳ бўлган яқин дўстимизнинг рафиқаси магазинга кириб, похол шляпа олиб чиқди. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
похол сўзи қатнашган жумлалар:
Олдига похол солмоқ
-
— Олахўжа махсум, Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, деб нодонларнинг олдига похол солиб туради — деди Абдурасул. П. Турсун, Ўқитувчи.
ПОХОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POXOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
похол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар