беткай
билан улашинг
1. Нарсанинг кузатувчига ёки бирор нарсага қараган олд қисми, сирт томони.
-
Кунга беткай жойда бўлгани, адир шабадасига кўндаланг тургани учун бу ер доимо қақраб ётади. И. Раҳим, Ҳаёт булоқлари
-
Ўтов тикилган кенглик қуёшга беткай бўлгани учунми, ўт-ўланлар яхши униб, ер бетини қўшган. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Шамол тегган гиёҳларнинг астари кумуш рангга кирар, шамол тегмаган беткайи тиниқ яшил тусда қимирламай турарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. шева, айнан Бет 3.
-
Кўча беткайида бўладиган ҳар кунги очиқ олашовур бозорлар йўқ. Ғ. Ғулом
-
Ҳовли беткайига қатор-қатор столлар, курсилар қўйилган. Шарқ юлдузи
БЕТКАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BETKAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беткай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар