бойлик
билан улашинг
1. Бой бўлишлик, бой мавқейи; мол-мулкнинг йиғиндиси, мажмуи; мўллик.
-
Ота бойлиги ерга сингар, Меҳнат бойлиги — элга. Мақол
-
Бу йигит яхшигина давлатманд бўлса ҳам нима учундир, бойлиги билан бўлмай, Ҳомид хотинбоз деб шуҳратланган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳовли саҳнига, айвонларга сеп йўйилди. Сепнинг бойлиги, тури, ранг-баранглиги ҳаммани ҳанг-манг этди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Йирикроқ тошлар ҳукмронлик ва бойлик ифодаси саналган. С. Кароматов, Олтин қум
2. Дунё, давлат, мол-мулк.
-
Муҳаббат бойликка боқмас. Мақол
-
Рўзғор ўлчов билан, Бойлик тежов билан. Мақол
-
Ўн олти минг қўй, икки ярим минг йилқи ҳазилакам бойлик эмас. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Бойлик бор жойда самимийлик ўрнини сохталик эгаллайди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Табиий, моддий ресурслар мажмуи.
-
Ер ости бойликлари. Моддий бойликлар. Табиий бойликлар. Қазилма бойлик.
-
Эндиликда Ўзбекистон улкан табиий бойликлар, кўпдан-кўп ноёб саноат маҳсулотлари ватанидир. Саодат
-
Ўлкамиз табиий бойликларини ўрганиш ишига нуфузли олимларимиз салмоқли улуш қўшмоқдалар. Газетадан
-
Эндиликда инсониятга зарур моддий бойликларнинг учдан икки улуш и аёл қўли, аёл ақл-заковати билан яратилади. Газетадан
4. Ақлий, руҳий, маънавий фаолият ҳосиласи, мажмуи.
-
Миллий бойлик. Маданий бойлик. Маънавий бойлик. Ақлдан ортиқ бойлик йўқ. Мақол
-
Тарихий ва маданий ёдгорликлар — бизнинг миллий бойлигимиз, чексиз фахримиздир. Газетадан
-
Халқ ўз тилини энг улкан миллий бойлик сифатида асраши керак. Газетадан
БОЙЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOYLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бойлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар