бойи
билан улашинг
1. Мол-дунёси, бойлиги кўпаймоқ; бойлик орттирмоқ, давлатманд бўлмоқ.
-
Суқ тўймас, ўғри бойимас. Мақол
-
Ёлғончи ёлчимас, ўғри бойимас. Мақол
-
Мирза бойигандан бойиб кетди. Ёшлик
2. Таркибида бирор фойдали нарса миқ-дори кўпайиб, сифат жиҳатидан яхшиланмоқ.
-
Руда маълум ишловдан кейин анча бойийди.
3. Тўлмоқ, эга бўлмоқ, мукаммаллашмоқ.
-
Кутубхонамиз янги китоблар билан бойиди.
-
Кунлар севимли ҳунар йўлидаги интилиш ва машғулотлар билан ўтиб, қиз ҳаёти янги воқеа, янги мазмун билан бойиб борди. С. Абдуқаҳҳор, Галия Измайлова
-
Ҳар гал бу тафсилот янгидан-янги сўзлар ва ташбиҳлар билан бойиб боради. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
БОЙИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOYI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бойи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар