бетоб
билан улашинг
1. Бирор касаллик билан оғриган; тоби қочган; касал, бемор.
-
Гап десанг — қоп-қоп, Иш десанг — бетоб. Мақол
-
Бетоб, дармонсиз Гулнор офтобда қуриган бир қучоқ ёзлик кийимларни аллақаёқдан йиғиштириб келар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Адолат юзига иситма тошиб ёнди-да, бетоб бўлиб ётиб қолди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. кўчма Севги, муҳаббат дардига дучор бўлган.
-
Дарди тушган чоғидан бетоб ва лекин соғман. У. Исмоилов, Сайланма
3. кўчма Зўрға, ожиз бир ҳолда.
-
Довул етмас жойларда ҳамон У бўроннинг кучсиз ва бетоб Увлашини тингларди шодон. Ҳ. Олимжон
БЕТОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BETOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бетоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар