қай
билан улашинг
1. Бир неча вақт турган, сақланган сут бетида пайдо бўладиган ёки сутдан сепаратор ёрдамида ёки бошқа йўл билан ажратиб олинган қуюқ, ёғли маҳсулот.
-
Қуюқ қаймоқ. Яхши сутнинг қаймоғи сермой бўлади.
-
Сутдан қаймоқ, қатиқ, сариёғ тайёрланади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. кўчма Киши ёки нарсаларнинг энг яхши қисми, сараси, асиллари.
-
Йигитларнинг қаймоғи фронтда Лекин иш сустлашгани йўқ. С. Зуннунова, Олов
-
— Жуда соз, —
-
қичқирди Ўсаржон. — Сўзнинг қаймоғи — танқид! Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. кўчма Бирор иш, нарса ва шу кабиларнинг натижаси, ҳосили, хулласи.
-
Ернинг қаймоғи — меҳнат қилганники. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
4. сўзлашув тили Сув бетига ялпоқ тош ёки бошқа нарсани отганда, унинг бир неча бор сув бетига тегиши, шу тегишдан ҳосил бўладиган ҳолат.
-
Нодир билан Музаффар пастроқда ким кўп қаймоқ қилиш ўйнашарди. Нодир яссироқ тош олиб, сув оқимига қарата отар, тош эса сув юзида сакрай-сакрай, беш-олти қаймоқ ҳосил қиларди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
қай сўзи қатнашган жумлалар:
Қаймоқ боғламоқ
-
Сув қаймоқ боғлабди (яъни юпқа муз билан қопланибди). Мураббо қотиб, қаймоқ боғлабди.
Қаймоқ чой
-
Шодимат асалга аралаштирган сариёққа нонни ботириб, қаймоқ чой билан роса туширди. А. Муҳиддин, Ошналар
Қаймоқдек ёқди
-
Унинг бу сўзлари менга қаймоқдек ёқди.
Қаймоғини олмоқ
-
Бир йиллик меҳнатимизнинг қаймоғини оладиган вақт келди.
ҚАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар