қайд
билан улашинг
1. китобий Таъкидлаш; таъкид.
-
Иккинчи дафтарни қўлга оламан. Бу эса театр тарихининг қимматли хазинаси — унутилмас саналар, ноёб фикрлар, қайдлар, таклифлар жамламаси. А. Юнусов, Чинор ва ниҳол
2. Ёзиш, ёзиб қўйиш, рўйхатдан ўтказиш; рўйхат.
-
Қайд дафтари.
қайд сўзи қатнашган жумлалар:
Қайд қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Сиз мени жаҳонгашта, деб тўғри қайд қилдингиз. А. Ҳакимов, Илон изидан
-
тарбиявий ишлар дуруст йўлга қўйилмаганлигидан аянчли аҳволлар содир бўлаётганлиги қайд қилиб ўтилди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Академик Отабоев бу ёш олим ҳам тиришиб ишлаётганини қайд этган эди. Мирмуҳсин, Умид
Қайд қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Заррабинда ҳар хил ҳашарот, қурт-қумурсқа, илдизларни синчиклаб кўради, янги тутилган кундалигига қайд қилади. С. Нуров, Нарвон
-
— Кимнинг нима дарди борлиги дафтаримда қайд этилган, — деди врач. Ё. Хайитов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
ҚАЙД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар