қавм
билан улашинг
1. Бир авлоддан тарқалган, ўзаро қариндошлик муносабатлари билан боғланган кишилар бирлашмаси; уруғ, аймоқ, қабила.
-
Гарчи сизнинг қипчоқ қавмига мансубиятингиз бўлса ҳам, Мусулмонқулни ҳайдашда бизга унутилмаслик хизматлар қилдингиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. дин. Бир масжидда ибодат қилувчи кишилар, бир масжиднинг намозхонлари ва уларнинг ҳар бири.
-
Жиловхонада намоз кутиб ўтирган қавмлар ичида Самад бўқоқ, Шукур сўфилар ҳам кўринар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
хатна тўйига етти мачит қавмини таклиф қилган бўлса, маҳалла учун жонкуяр Маҳкамбой терисига сиғмай қоларди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
3. Кишиларнинг маълум бир иш ва бошқалар жиҳатдан бўлган бирлиги, гуруҳи; тоифа.
-
Ҳалиги қавмдаги муаллифлар энди ошкора ошна-оғайнигарчилик, лўттибозлик, гуруҳбозлик йўлига ўтиб олдилар. Газетадан
-
-Мен бир ожиз фуқаронгизман, — деди у дарҳол, — аҳли шуаро ила фузало қавмига кўрсатган иноятларингиз таҳсинга сазовордир. С. Сиёев, Ёруғлик
4. (3-ш. эгалик ва ў.-п. к. шаклида — қавмида) Қаторида маъносини билдиради.
-
Менга-ку жаноза ўқийдиганлар топилади. Аммо сенлар тўнғиз қавмида кетасанлар. Б. Раҳмонов, Мардлар қиссаси
-
Зокир темирчи ғозийнинг қиличидан ўлган, шунинг учун ҳам у кофир қавмида кетган эмиш. С. Анорбоев, Оқсой
ҚАВМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAVM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қавм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар