қайин
билан улашинг
“Ота”, “она”, эгачи, сингил сўзлари олдидан келиб, шу сўзлар билан ифодаланган қариндошларнинг эр ёки хотинга қариндошлик муносабатини билдиради.
-
Куёвнинг қайин отаси. Келиннинг қайин онаси. Қайин оғам.
-
Улар менинг қайин иниларим, камбағал, уятчан кишилар, ўзлари келишдан уялиб, аризаларини мендан юбордилар. С. Айний, Қуллар
Шимол томонда ўсадиган, тераксимон тик, пўсти оқ дарахт.
-
Қадрдон дублар, арчалар, қайинлар ғамгинлик билан бош эгиб, орқада қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
қайин сўзи қатнашган жумлалар:
Қайин анор
-
Серсув қайин анорнинг шарбатлари энгагимдан тирқираб оқиб кетмоқда. Ғ. Ғулом, Шум бола
ҚАЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing