қайир
билан улашинг
1. Букиб қаватламоқ, букиб қаватлаб қўймоқ, қайтармоқ.
-
Гиламни қайириб қўймоқ. Дастурхоннинг четини қайириб босмоқ.
-
Этиги лой бўлганидан, Йўлчи танчага ўтирмай, наматнинг учини қайириб, пастроққа чўккалади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Енглари шимарилган Комилжон, этагининг пешини қайириб олган Давронов энг олдинда борарди. И. Раҳим, Ихлос
2. Эгмоқ, букмоқ, эгиб, букиб қийшайтирмоқ.
-
Михни қайирмоқ. Дарахтнинг шохини қайирмоқ.
-
Ер кетмоннинг бетини қайирадиган даражада тош-метин бўлиб музлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ғуломжон кўрди-ю, шарпа ваҳимини ҳам унутиб, шохларни икки ёнга қайирди-да, орасидан суқилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Эгиб, букиб ёки буриб, бирор томонга қайтармоқ ёки синдирмоқ.
-
Қўлларини қайирмоқ.
-
Жўхорини амакимнинг ўғли учдан бирга қайириб, уқалаб келтириб берди. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
4. Бурмоқ, буриб бирор томонга йўлламоқ, бошламоқ, янги изга солмоқ.
-
[Очил ака:] — Бу ҳазил гапми? —деди-да, бригадаси томон отининг бошини қайирди. А. Ҳайитметов, Пўлат бармоқлар
-
Оқбўранинг ярмини эмас, тўртдан бирини қайириб келганимиздаям, қишлоғимиз — кўл, ўзимиз — ўрдак бўлардик-ку! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Ёмон йўлдан қайтармоқ; ўз йўлига солмоқ.
-
Ҳой, калла Эр деганни хотин қайириб олиши керак. Ҳозир қайириб олма-санг, кейин ҳолингга маймунлар йиғлайди. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
-
Баъзи бир амал эгаларининг оғзини мойлар, агар райондан чиққан бирортасини шундай сийлай олса, Қайирдим, бу энди ўзимизнинг одам, деб кўп талтаяр эди. П. Турсун, Ўқитувчи
6. Қайтариб олмоқ, олиб, ушлаб, чегириб қолмоқ.
-
Қарзимни қайириб қолди.
-
Булар [косиббаччалар] чойга, нонга, ўтинга, туз-қалампирга ортиқча пул тўлаб кетар эдилар. Албатта, мен уларни ўз чўнтагимга қайириб қолар эдим. Ғ. Ғулом, Шум бола
қайир сўзи қатнашган жумлалар:
Шохини қайирмоқ (ёки синдирмоқ)
-
[Муаттар:] Бир ялангоёқ Пўлатнинг шохини қайиролмаган йигит осмондаги юлдузга қўл чўзса, қизиқ бўлар экан. Н. Сафаров, Шарқ тонги
Қайириб ташламоқ
-
— Бечора болаларни иссиқ инларидан қувиб чиқарганларинг ҳам етар, тахтада нима гуноҳ! Ёқма! —
-
деди Ғуломжон. Лекин қози уни қайириб ташлади: — Оғзингни юм, бетавфиқ! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Қанотини қайирмоқ
ҚАЙИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар