қайиш
билан улашинг
1. айнан Майишмоқ.
-
Отнинг ингичка бели сал қайишиб, унинг устидаги чавандоз аста чайқалди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Мингбошининг буйруғи, эрининг ғазабли ҳайқириғи билан қадди букилиб, оёқлари қайиша бошлаган Жўрахон бир неча зум ўзини йўқотиб турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Тоб ташламоқ, букилмоқ.
-
Тахта қайишиб қолибди.
3. кўчма Бирор ишга бўй бермоқ, эгилмоқ.
-
Бас энди, ёта берма. Сал меҳнатга ҳам қайиш. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
аста-секин уй юмушларига қайишяпти бечора. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
4. кўчма Жон куйдирмоқ; бўлишмоқ.
-
Мансурқори ака камбағал оиладан бўлгани учун, албатта, ўз камбағалга қайишарди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бир хил қизлар бор, қийин аҳволга тушган йигитга кўпроқ қайишади. П. Қодиров, Қадрим
қайиш сўзи қатнашган жумлалар:
Бели қайишмоқ
-
Кўзларингиз хираланиб, белингиздан куч кетган-да, елкангиз букчайиб, белингиз қайишганда, оғир ишга буюрганлари тўғрими, ахир. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Нигора эгарда энгашиб ўтирганидан қайишиб қолган белини энди ростлаган ҳам эдики, қаршидаги буталар орқасидан бир кўппак отилиб чиқди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ерни белингиз қайишиб топганингизда, жонингиз ачир эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қовурғаси қайишмоқ
-
Синглим учун қовурғам Қайишади, ёр-ёр. Оқ олма, қизил олма.
-
Йигитсан, қовурғам сенга қайишади Муродхон
ҚАЙИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар