қаймоқлаш
билан улашинг
1. сўзлашув тили Қуюқ суҳбатлашмоқ, гурунглашмоқ, қуюқ суҳбат билан вақт ўтказмоқ.
-
Муроджоннинг буваси у билан қаймоқлашгани-қаймоқлашган. Н. Мақсудий, Умидли бола
-
Икки дўст то пешингача қаймоқлашиб ўтирдилар. С. Сиёев, Аваз
-
Ўзи бир жонон билан қаймоқлашиб турарди. Э. Аъзам, Кечикаётган одам
2. кўчма Қуюқлашмоқ; кучаймоқ; кўнгилли, ёқимли тус олмоқ.
-
Ўртада гап қаймоқлашиб, Иброҳимхўжанинг тузоғига Муҳаббатхон, Муҳаббатнинг тузоғига Иброҳимхўжа илинган экан. Муштум
-
Тоштемирнинг Иван ака билан дўстлиги тағин ҳам қаймоқлашди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
ҚАЙМОҚЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYMOQLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаймоқлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар