ҳеч
билан улашинг
1. Сўроқ олмошлари, шунингдек, нарса, вақт ва бошқалар баъзи сўзларга қўшилиб, бўлишсизлик олмошлари ҳосил қилади. Масалан,
-
ҳеч ким, ҳеч нарса, ҳеч қандай, ҳеч нима, ҳеч қачон, ҳеч қайси ва бошқалар
2. юклама Инкор билдиради; йўқ, асло.
-
Мен ортларидан югурардим. Ҳеч етолмасдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Кимни олса, олсин, ҳеч ишим йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳеч шубҳасиз, баҳор ёшларга олам-олам шодлик келтиради. Газетадан
-
Нима, менга ёқиш учун кестирибдими? Ҳеч-да! Менга буқоғинг билан ҳам ёқа берар эдинг. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
3. Йўқ деса бўладиган даражада, сира арзимайдиган даражада, йўқдек.
-
Лекин унинг бундай ҳаракати, қизнинг улуғ қалби ва севгиси олдида ҳеч эканини чуқур сезди. Ойбек, Танланган асарлар
ҳеч сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳеч бўлмаса
-
Ма, бир ҳўпла, ҳеч бўлмаса! Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
-
Ҳар бир оила, ҳеч бўлмаса, бирон жангчини меҳмон қилгиси келади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Ҳеч бўлмаса, сиз шу ерда бўлсангиз ҳам, Сергейнинг йўқлигини билинтирмай турардингиз. С. Зуннунова, Олов
Ҳеч гап эмас
-
Бир ишора билан бош узилиб кетиши ҳеч гап эмас. Қизим, тилга эҳтиёт бўл! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бўғиб ўлдиришим ҳеч гап эмас. Лекин ҳали-бери ўлдирмайман. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Оқ кишмишдан тайёрланган шинни жуда хушхўр бўлади, унинг олдида асал ҳеч гап эмас. М. Ҳазратқулов, Журъат
Ҳечга чиқмоқ
-
Бутун орзу-умидлар ҳечга чиқди.
-
У ерга тушган ҳар бир япроқда ўзининг таржимайи ҳолини ўқир, ўзини-да мавқейидан айрилиб, ҳечга чиқиб турган шу япроқлардан айира билмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҲЕЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HECH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳеч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар