ҳибс
билан улашинг
эскирган Озодликдан маҳрум қилиш, қамаш; қамоқ.
-
Юсуповни уч ой ҳибсда сақлашди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Паймонаси тўлиб турган Дороббек кутилмаганда ҳибсга тушди-ю, кета туриб, Лаълидан қасос олди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Кўк минор эшигидан чиқиши биланоқ уни навкарлар салом-аликсиз ҳибсга олиб, қўлларига кишан урди. Мирмуҳсин, Чўри
ҳибс сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳибс қилмоқ (ёки этмоқ)
-
шаҳардаги шубҳали одамларнинг ҳаммасини ҳибс қилиш борасида фармони олий олиб, шу заҳоти ишга тушишибди С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Шаҳарнинг Машҳад йўлида Ихтиёриддин қалъаси қад кўтарган, бу ерга оғир гуноҳ қилганлар ҳибс этиларди. Мирмуҳсин, Меъмор
ҲИБС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIBS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳибс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар