муқаддас
билан улашинг
1. дин. Диндорлар тасаввурида илоҳиёт билан боғлиқ бўлган, азиз, табаррук.
-
Муқаддас жой.
-
Токча деворига гул равишда туширилган дуо ёки шунинг каби муқаддас калималар ёзиғлиқ бир қоғоз ёпиштирилган. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. кўчма Шарафли, олижаноб, юксак.
-
Табиатнинг бебаҳо неъмати сувни тоза сақлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Газетадан
-
Шариф Сулаймон халқнинг чин ўғилларидан. Халққа самимий хизматдан кўра юксакроқ, муқаддасроқ нарса йўқ, деб билади у. Ойбек, Нур қидириб. Ҳозир иккиси
-
[Йўлчи билан Гулнор] қалбларида йилларча сақланган муқаддас орзуларига етишганликларидан, иккиси ҳам маст каби эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Муқаддас (хотин-қизлар исми).
МУҚАДДАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUQADDAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муқаддас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар