муқаддима
билан улашинг
1. Адабий-бадиий, илмий, мусиқий асарлар ва бошқаларнинг бошланиш қисми; кириш, дебоча.
-
Китобнинг муқаддимаси, Муқаддима бермоқ.
-
Бу хил муқоясага Истамбулда нашр этилган Фузулий девонига ёзилган муқаддимани мисол қилиб кўрсатиш мумкин. ЎТА
2. Гап ва нутқда асосий мақсадга кўчишдан олдин айтилган сўзлар, гапнинг даромади.
-
Бўтабой қисқача бир муқаддимадан кейин мажлисни очиб, бинокорлик бригадасининг бошлиғи Тўлаганга сўз берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Меҳмон гапнинг муқаддимасини яхшигина бошлаган, энди бирор йўл топиб, асли муддаога ўтиши керак эди. С. Айний, Дохунда
3. Бирор ишнинг боши, дастлабки босқичи, дебочаси.
-
Кумушнинг эрдан чиққан хабарини Кумушнинг ўзидан ҳам илгари тушунган ва Отабекдан ҳам илгари сезган Ҳомиднинг совчиси бошқа совчиларнинг муқаддимаси эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
МУҚАДДИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUQADDIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муқаддима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар