муомала
билан улашинг
1. Кишилар билан муносабат, сўзлашув, шундай муносабат йўсини.
-
Яхши муомала. Дағал муомала. Муомаласи ёмон одам,
-
Домла машғулот вақтларида бировларга кўпроқ диққат бериб, бировларнинг кўнглини унча-мунча ўкситса ҳам, муомалада дағал эмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Ўзбек ойим] Теваракдан марғилонлик келинни кўриш учун келувчи хотинларга муомалани яна ҳам юқорироқдан туриб қила бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Иш, хизмат билан боғлиқ бўлган алоқа.
-
У билан тўғридан-тўғри муомалада бўлмайдиганлар уни “райком”, райком Мавлонов деб атасалар, яқинроқ ва кўпроқ муомалада бўладиганлар ўртоқ Мавлонов деб атар эдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
3. иқт. Меҳнат маҳсулотларини олди-сотди воситасида айирбошлаш (товар хўжалиги учун хос).
муомала сўзи қатнашган жумлалар:
Муомалага келмоқ (ёки юрмоқ)
-
[Олахўжа:] Сиз ҳам энди оёғингизни тираб туриб олманг, бирон муомалага келинг. П. Турсун, Ўқитувчи
Муомаладаги пул
МУОМАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUOMALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муомала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар