жўр
билан улашинг
Тўрғайлар оиласига мансуб сайроқи қуш.
-
— Бу жойлар чиройли экан, — деди бола осмонда муштдеккина бўлиб қотиб турган жўрни энди кўриб, — нега мени илгари опкемадиз қишлоғизга! С. Нуров, Нарвон
Мос тушган, мос, оҳангдош, ҳамоҳанг, уйғун.
-
Уларнинг овози жуда бир-бирига жўр.
-
Деҳқонбой ҳам Камолжон қўшиғига қўшилишди, бироқ унинг овози жўр тушмади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Дилга дил, тилга кўнгил албатта жўр овоз экан. Ғ, Ғулом
жўр сўзи қатнашган жумлалар:
Жўр бўлмоқ
-
Қизлар чилдирмага жўр бўлиб, Ҳамза Ҳакимзода ёзган қўшиқни айтиб келишарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Куй Ойқиз юрагига жуда ёқиб тушди шекилли, ичида унга жўр бўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Кўзи кўрга жўр бўлсанг ҳам, дили кўрга жўр бўлма. Мақол
ЖЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар