узр
билан улашинг
1. кам қўлл. Кечириш, афв этиш.
-
Ёшликда ҳаммадан ҳам хатолик ўтади. Кичикдан — хато, каттадан — узр. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Бирон иш, хатти-ҳаракатни оқловчи нарса; сабаб, важ.
-
Ишлашдан қўрқишим тўғрисидаги узримни айтиб йиғладим. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
Уйланиш сизга ҳам фарз, ҳам қарз. Бунга қолганда, албатта, бир узр кўрсатолмайсиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Молимизни ортган туякашлар шу саройга тайинланган эдилар. — Ҳар ҳолда, бу узр эмас! А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Афв этиш, кечириш ҳақидаги илтимос; кечирим.
-
Ўтиб кетган, ҳозир ҳаммамизни ҳам хижолатга қўйган иш тўғрисида Фармонқул, узр тариқасида бўлса ҳам, гап очармикин, деб хавотирда эдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. ундов сўз Афв этинг, кечиринг маъноларида ишлатилади.
-
— Узр, сизни қўрқитиб юбордим, — деди Ғуломжон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Узр, айбга буюрмайсиз, — деди Нусратбек, олимни ишдан қолдираётганига ийманиб. С. Нуров, Нарвон
узр сўзи қатнашган жумлалар:
Узр сўрамоқ (ёки айтмоқ)
-
Юсуфжонов шу хаёлда келаркан, ўзини бир аёлга уриб олиб, ундан зўрға узр сўради. Н. Фозилов, Ҳаёт ўргатди
-
Бор, жонгинам, амакингга, Саврихон аяга узр айт. Муштум
УЗР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UZR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
узр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан УЗР сўзига берилган маънолар
узр сўзига янги изоҳ қўшинг