узоқ
билан улашинг
1. Оралиқ масофаси (нисбатан) катта, нисбатан нарида жойлашган; олис.
-
Узоқ қишлоқдан келди. Овози узоқ-узоқларга етмоқ. Туяга миниб, узоқни кўзла. Мақол
-
Сидиқжоннинг кўзи дарёнинг у томонида, узоқ уфқда милтиллаб турган сон-саноқсиз чироқларга тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бир маҳалда узоқда қора нуқта кўринди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Вақт эътибори билан давомли, катта, кўп.
-
Узоқ тикилмоқ. Узоқ суҳбатлашмоқ. Узоқ кутмоқ. Узоқ муддатли кредит. Узоқ яшамоқ.
-
Бу жанг узоққа бормайди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Сидиқжон узоқ сукут қилиб қолгандан кейин бош чайқади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Дўстлик, қариндошлик, танишлик ва шу кабилар жиҳатдан боғланиш у қадар яқин бўлмаган, яқин эмас.
-
У ерда Элмуроднинг ҳам бир эмас, кўпгина узоқ қариндош-уруғлари бордир. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Меҳмон узоқ қариндош — отасининг аммаваччаси — Аширмат эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Нурининг никоҳ куни у бегона қиз — узоқ қиз бутунлай таниш ва яқин бўлиб қолди. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Бевосита алоқаси, муносабати йўқ; алоқасиз.
-
Бундоқ маслаҳатларда маҳкама соҳиби, аммо илм-у фандан узоқ Аҳмад Чалабий ҳам бир чеккада эснаб ўтирарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Султонмурод шу вақтгача халқ тирикчилигидан узоқ яшар, унинг дардларига бегона эди. Ойбек, Навоий
узоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Кўздан узоқ
-
Кўздан узоқ юр, уқдингми? Ойбек, Навоий
Узоқ гап
-
Офтоб ойим қариндошларидан жонкуяр деб танилган киши Кумушбибининг тоғаси — Аҳмадбек бўлиб, у ҳам умрининг кўпини Қўқондами, Хўжанддами ўтказар, шунинг учун ундан ёрий кутиш ҳам узоқ гап эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Узоқ йили
-
Бухорода, узоқ йили бетоб бўлиб ётганида ҳам, кўзига шундай мурдалар, алвастилар кўринган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
Узоқни кўрмоқ
-
Бугунни эмас, узоқни кўриш керак, косовинг узун бўлса, қўлинг куймайди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Ҳамма бало шу саводсизликдан чиқяпти. Узоқни кўролмайди. С. Аҳмад, Ҳукм
Узоққа бормайди
-
Энди ўзини қаёққа урса ҳам, узоққа бормайди. Ҳисоботини эшитамиз-у, тамом. П. Турсун, Ўқитувчи
Узоғи билан
-
Узоғи билан икки-уч кун ичида ишингизни оласиз. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
Эҳтимолдан узоқ эмас
УЗОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UZOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
узоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар