узоқлаш
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарсадан нари (узоқ) кетмоқ; йироқлашмоқ.
-
Зайнаб орқасига қарай-қарай, Отабекдан узоқлашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Чойхўрлар бирин-кетин ўринларидан туриб, Ойқизнинг кўзидан узоқлашишга шошилар эдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. кўчма Қариндошлик, қадрдонлик, яқинлик алоқаларини сусайтирмоқ ёки йўқотмоқ; борди-келди қилмай қўймоқ; бегоналашмоқ.
-
У [Мирзакаримбой] ўз ичида ўйлади: Онасининг узоқлашиб кетган тоғасини йигит бекорга йўқлаб келадими? Ойбек, Танланган асарлар
-
Гавҳар бир нарсани тушунмасди: Одамлар ундан узоқлашяптими ё ўзи одамларга бегона бўлиб қоляптими? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Равшан эса лаҳза сайин бегоналашиб, узоқлашиб борар, ёнига йўлатмасди. Ёшлик
УЗОҚЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UZOQLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
узоқлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан УЗОҚЛАШ сўзига берилган маънолар
узоқлаш сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар