шим
билан улашинг
1. Суюқлик, ҳаво ва шу кабиларни ичига ёки таркибига тортмоқ, ўзига сингдирмоқ.
-
Пахта ёғни шимиб олди. Сувни ер шимиб олди.
-
[Гулнор] Тер, мой ва чангни йилларча шимган, жияги чармдай қотиб, кирдан йилтираган бу дўппини яна тозалади, қоқди, кўзларига суртиб ўпди. Ойбек, Танланган асарлар
2. айнан Сўрмоқ И.
-
Қанд шиммоқ.
-
Ўроқ чўнтагидан конфет олиб, оғзига ташлаб шима бошлади. Й. Муқимов, Матонатли кишилар
-
Асаларининг уяси! Турган-битгани асал! Мана, мана, сиқсанг, асал оқади. Буниси оқ мум, ҳаром эмас — шимса ҳам бўлади. А. Қаҳҳор, Анор
-
Бўксаларингни сандалга тиқиб, иссиқда қурут шимиб ётибсанлар! С. Сиёев, Ёруғлик
ШИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар