шимар
билан улашинг
Орқасига қайириб, ҳимариб, юқорига кўтармоқ (кийим ёки унинг бирор қисми ҳақида).
-
Почани шимармоқ. Қайирсам — этагим, шимарсам — енгим. Мақол
-
Улар [Эргаш билан Одил] йиртиқ иштонларини тиззагача шимариб, сув кечишади, ҳар бир тош тагига қўл тиқиб, балиқ қидиришади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
— Бўрон тўхтагач, ундан ҳам яхши ишлаяпмиз, — деди Бекбўта билакларини шимариб. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
шимар сўзи қатнашган жумлалар:
Енг шимариб
-
Тўғрироғи, сенга ўхшаш адашганларни тўғри йўлга солиш учун енг шимарган бир кишиман. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ШИМАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHIMAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шимар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар