бот
билан улашинг
1. Суюқлик, сочилувчан жисм ва шу кабилар ичига ёриб кирмоқ. чўммоқ.
-
Сувга томган ёғ ботмас. Мақол
-
[Шокир ота] Олдида ётган керакли асбобларни тез топа олмас, кувани қидирган қўли ширач косага ботар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кечаги чоршанба бозор бир сигир олдим денг, егани қуруқ хашаг-у, сутига қошиқ ботмайди — шундоққина қаймоқ. Аския
2. Беланмоқ, кўмилмоқ; қопланмоқ.
-
Терга ботмоқ. Қонга ботмоқ.
-
Юсуфбек шундай қараса, Амирбек ўзидан кетиб қоляпти, ҳамма ери билчиллаб, қонга ботиб келаяпти. Юсуф ва Аҳмад
-
Замбаракнинг ўқи тегди сонима, Оқ кўйлагим ботди қизил қонима. Қўшиқлар
-
Отлар оппоқ кўпикка ботган, ҳар жунидан тер кетган Юсуф ва Аҳмад
-
Мадаминнинг йўғон, семиз қора бармоқлари ёққа ботган гуручлар орасида ўрмалай бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У [Рукниддин] терга ботиб, сув бўлиб кетган эди. Мирмуҳсин, Темур Малик
3. Ғарқ бўлмоқ, чўкмоқ.
-
Душман кемаси сувга ботди. Таваккалчининг кемаси ботмас. Мақол
4. Босиб, эзиб ёки ёриб ичига кирмоқ; кўмилмоқ; суқилмоқ, санчилмоқ.
-
Баданига аччиқ қамчи ботибди. Юсуф ва Аҳмад
-
Этак ярим бўлар-бўлмас, боғичи бўйнини кесиб юборгудай ботади. С. Нуров, Нарвон
-
Билагузук билагима ботади. Уста йигит рўмолимдан тортади. Қўшиқлар
-
Уларнинг ўлими бу хоин чолнинг Кўксига ханжардек абадий ботди. Х. Даврон, Қақнус
-
Қилич, найза синди-да, Икковига ботмайди. Нурали
5. Тиқилиб ёки кўмилиб, юролмай қолмоқ, зўрға юрмоқ.
-
Этиги тўпиғигача лойга ботиб кетди. Ёшлик
-
Баъзан Бектемир тиззагача лойга ботади. Калавланади, йиқилади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Олдинда бархан тепа пайдо бўлиб, машина ундан ўта олмай, ғариллай-ғариллай қумга ботиб қолди. М. Мансуров, Ёмби
-
Тиззасигача тупроққа ботиб, бир ёнбошига қийшайиб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
6. Қарзга ботмоқ Катта миқдорда қарз бўлмоқ.
-
Отамуродни уйлантирганларида қарзга ботди. Шарқ юлдузи
7. кўчма Бирор руҳий ҳолатга тушмоқ, кўмилмоқ; бирор салбий муҳит, ғоя ва шу кабилар таъсирига берилиб ёки гирдобига тушиб қолмоқ.
-
Шербек хаёлга ботиб, узоқ жим қолди, сўнг чуқур уҳ тортди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Гулнор бошини эгиб, чуқур сукутга ботди, бир лаҳзада юзини изтироб кўланкаси қоплади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уларга тикилиб гоҳ жилмайди, гоҳ қайғуга ботди. Ёшлик
-
Гуноҳга ботасизлар! Бор, юз-қўлингни ювиб чиқ, хазон бўлгур. Ҳамза
-
— Дадаси! Гуноҳга ботманг, дадаси! — деди чириллаб. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
8. кўчма Қаттиқ тегмоқ, оғир туюлмоқ.
-
Бу гап менга анча оғир ботди, лекин чидадим. Ёшлик
-
Исфандиёрнинг беандиша мулоҳазаси бош вазирга оғир ботди. С. Сиёев, Аваз
-
Лодон дединг, сенинг сўзинг менга ботибди, Шундай лодон неча девни ютибди. Маликайи айёр
9. Ичкари томон эзилиб, ботиқ ҳосил бўлмоқ, ичкари кирмоқ.
-
Али тажанг бир томони ичига ботган каскасини кўзигача бостириб кийди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Унинг қизаринқираган кўзлари ич-ичига ботиб кетган эди. С. Зуннунова, Олов
10. Уфқ орқасига яширинмоқ, яшириниб, кўздан ғойиб бўлмоқ (асосан Қуёш, Ой ҳақида).
-
Кун қизариб ботса, қизингни узат, Тонг қизариб отса, томингни туза т. Мақол
-
Ой ботса ҳам, бой ётмас. Мақол
-
Мана уззукун бутун борлиқни қиздириб, ўз кучини кўрсатган қуёш уфқни оловлантириб ботмоқда. Газетадан
11. Сингмоқ, ҳазм бўлмоқ; насиб қилмоқ.
-
Бировни норози қилиб олинган нон менга ботмайди. Шарқ юлдузи
-
Айронни қандай ичайин, Оч юрагимга ботмайди. Нурали
бот сўзи қатнашган жумлалар:
Айил ботмоқ
-
Бу гаплар Назокатга айил ботди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Айил ботадиган жойи шун-даки, ўз айбларини яшириш, одамлар фикрини чалғитиш ниятида софдил кишилар устидан туҳматлар уюштиради. Муштум
БОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар