бостирма
билан улашинг
Тўрт томони ёки икки ёни ва олд томони очиқ, усти енгилгина ёпилган қурилма, (усти ёпиқ узун) йўлак.
-
Бостирма солмоқ. Ёмондан ҳайвон яхши, Бостирмадан — айвон. Мақол
-
Йўлакнинг ўнг томонидаги бостирмада қовурғаси саналиб қолган тарғил сигир билан шалпангқулоқ бузоқ. Ёшлик
-
Ҳар замонда ҳовлининг нариги бурчагидаги бостирмадан қўй-молларнинг маъраган овозлари қулоққа чалинади. Ёшлик
-
Дадам эгардан инқиллаб тушиб, отни бостирма устунига боғлади. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Шойиста бостирмадан ўтиб, кенг-мўл супага чиқди. Н. Қиличев, Ёронгул
Таомни устидан маҳкам бекитиб, бирор оғир нарса бостириб қўйиб пишириш усули ва шундай усулда пиширилган таом.
-
Бостирма кабоб.
-
Бостирма кабоб учун қўй ёки бузоқ гўштининг сон ёки биқин қисмларидан оласиз. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
-
Фарғона, Марғилон тарафларда гўжа оши, бостирма кабоб ва шу каби таомлар машҳурдир. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
БОСТИРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSTIRMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бостирма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар