бекорга
билан улашинг
1. Ҳеч қандай наф-фойдаси бўлмагани ҳолда; бефойда, беҳуда.
-
Муҳаррир бир ярим соат бекорга ўтган вақтга ачиниб, бизга қулоқ берди. А. Қаҳҳор, Бек
-
Одамлар бекорга овора бўлмасин дейман-да. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Танланган асарлар, муқаддас қурбонлар бекорга кетмади. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Арзирли сабаб, асос бўлмагани ҳолда; бўлар-бўлмасга, важ-сабабсиз; ўринсиз.
-
Аниқроқ қилиб айтинг, Муса ака, Бўтабой бекорга ёмон отли бўлиб қолмасин. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Бекорга йиғлайсан, Раъно! Йиғидан бир фойда чиққанини эшитганмисан ёки мени ҳам йиғлатмоқчимисан? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин, деб бекорга айтмаганлар. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Пул ёки ҳақ олмай, тўламай, текинга; бепул.
-
— Юкни бекорга ташиймизми, қовурғамиз синай деди! — қичқиришди бошқалар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бекорга ҳам олмайди ҳеч ким бу эшагингизни. Латифалар
БЕКОРГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEKORGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бекорга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар