қатқалоқ
билан улашинг
1. Кучли ёғинлар ва суғоришдан сўнг нам тупроқ бетида ҳосил бўладиган қаттиқ қатлам.
-
Уруғ экилгандан сўнг устига кучли ёмғир ёғса, тупроқ бети қотиб қолади, биз шуни қатқалоқ деймиз. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Бугун звено аъзолари далага чиқиб, қатқалоқ ерларни юмшатиб, ғўза ниҳолларининг тагини бўшатиш билан банд. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. Ер, қор ва шу кабиларнинг музлаб, қотиб қолган устки қатлами.
-
Кўча музлаб, қатқалоқ ва тойғоқ ҳосил бўлибди. И. Раҳим, Ихлос
-
Бектемир қатқалоқларга қоқиниб-суқиниб, штабга келди. Ойбек, Қуёш қораймас
қатқалоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қатқалоқ совуқ
-
Одамлар чийиллаган чилла деб тарифлаган кунларда шундай қатқалоқ совуқ роса бир ҳафта давом этди. П. Турсун, Ўқитувчи
ҚАТҚАЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATQALOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатқалоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар